Qidirish

IT-парк ишчи гуруҳи ва НИУ доценти Бобоев А.А томонидан НИУ 1 курс ТЖА гурухи талабалар учун семинар ташкил этди. Унинг доирасида таълим дастурлари ҳақида, хусусан, рақамли технологиялар марказларида муқобил таълим олиш имконияти, ўз-ўзини иш билан таъминлаш ва мустақил машғулотлар, IT-паркда амалиёт ўташ ва бошқа масалаларда маълумотлар берилди. Ҳозирда ҳар бир лойиҳа билан индивидуал равишда иш олиб борилмоқда, бу жараёнда стартапларни қандай йўлга қўйиш ва унга қўйиладиган талаблар тўғрисида тўлиқ маълумот берилди.IT Парк ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида Cоурсера компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди ва қуйидаги курсларни ўз ичига олади:
 
—  Introduction to Computer Programming;—  Computer Science;—  Programming for Everybody (Getting Started with Python);—  Using Python to Access Web Data;—  Using Databases with Python;— Academic English.Бундан ташқари, талабалар ахборот технологияларининг қайси йўналиши уларга маъқул бўлишини янада яхши тушуниш учун бизнес ва тадбиркорлик асосларини, турли дастурлаш тилларини ўрганадилар.
Курснинг афзалликлари қуйидагилардан иборат: - ҳар бир ўқувчи курс давомида унга ёрдам берадиган шахсий мураббийга эга бўлади; - курс доирасида ҳар ҳафта ўқитувчи билан онлайн маърузалар ўтказилади;  - талабалар исталган саволга 24/7 кун давомида жавоб олишлари мумкин.  Фикр-мулоҳазалар ҳар доим қўллаб-қувватланади, ўқувчиларга доимий равишда ёрдам беришади ва қўллаб-қувватлашади;